АсосийDunyo

Спортчи аёл ўлимидан икки ой ўтиб фарзанд дунёга келтирди

'Спортчи аёл ўлимидан икки ой ўтиб фарзанд дунёга келтирди 'ning rasmi

Португалиялик каноэда эшкак эшувчи Катарина Секейра ўлимидан икки ой ўтиб фарзанд дунёга келтирди, деб хабар қилмоқда The Sunнашри.

26 ёшли спортчи ҳомиладорликнинг 19-ҳафтасида кучли астма хуружи туфайли шифохонага ётқизилади. Уни кома ҳолатига туширишади, аммо бир неча ҳафтадан сўнг врачлар унинг мияси ўлик ҳолатда эканини маълум қилишади.

Ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида шифокорлар Катаринанинг қорнини ёриб, болани олишга мажбур бўлишади. Фарзанд дунёга келгач эса Сейкерадан тирикликни таъминлаш системаси узилади. Ўғил фарзанд 1,7 килограмм ҳолатда туғилган.

    Бошқа янгиликлар