Эйнштейннинг “Гитлернинг ақлсизлиги” ҳақидаги хатлари сотилди, дея хабар қилди Day.Az нашри.
Альберт Эйнштейнга тегишли “Гитлернинг ақлсизликлари”, нисбийлик назарияси каби мавзулар кўтарилган хатлар АҚШда Nate D. Sanders кимошди савдосида сотилди.
1939 йили олим ёзган хат 134 минг доллар деб баҳоланди.
Кимошди савдосида Эйнштейннинг бешта энг яхши хатлари сотилиб, уларнинг учтасида олим Гитлернинг ҳокимият тепасига келгандаги даврларга ўз фикрини билдиради.






