Буюк бобокалонимиз Амир Темур ўз ҳукмронлиги даврида давлат ривожи учун муҳим бўлган солиқ сиёсатини ишлаб чиқиши бутун мамлакат тараққиётига хизмат қилган. Давлат солиқ қўмитаси буюк саркарда таваллуд топган сана арафасида#Mensoliqto`lovchiman - #Яналогоплательщик шиори остида акция ташкил этмоқда.
Акция доирасида давлат солиқ органлари ходимлари ёшларга солиқларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берадилар.
Тадбир 8 апрель куни Шаҳрисабз шаҳрида, 9 апрель куни Самарқанд шаҳрида, 11 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Акция Давлат солиқ қўмитасининг “Facebook”даги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри намойиш этилади ва янгиликларни биз билан кузатишда давом этинг!
Тадбирга акцияда иштирок этиш истагидаги барча ёшларни таклиф этиб қоламиз!
ДСҚ Матбуот хизмати






