Хитойда бир эркакни кобра чақиб ўлдирди, дея хабар бермоқда Asia Times портали.
Пан фамилиясидаги эркак илонни қўлига олиб суратга тушмоқчи бўлган. Воқеа Хайнань провинциясининг Тунчхан уездида бўлиб ўтган.
Пан илоннинг оёғи билан думини босган. Кўп ўтмай илон уни чақиб олган. Пан ерга йиқилиб, қалтирай бошлаган. Гувоҳлар дарҳол тез тиббий ёрдамни чақиришган. Аммо тез ёрдам ходимлари етиб келгунча Паннинг жони узилган.






