Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан хамкорликдатезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида қўшни мамлакатдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Б. бошқарувидаги “Mersedes benz” русумли автомашина божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 36 миллион сўмлик, сиғими 1 литрлик идишлардаги 36 дона вискилар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.






