Мамлакатнинг 31 провинциясидан 26 таси хавф ҳудуди дея эълон қилинди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирда табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга бориб етган. Яна юзлаб одамлар эса турли даражада жароҳатланган. Кучли ёғингарчилик ортиданмамлакатдаги дарёлар қирғоқларидан тошиб чиққан, бунинг ортидан кўпгина ҳудудларда кўчкилар рўй бермоқда. Дарёлар ва сув тўғонлари атрофида жойлашган қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Бу ишларга мамлакат армияси жалб этилди. Табиий офатдан айниқса Форс вилояти маъмурий маркази Шероз шаҳри қаттиқ азият чекди. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув сатҳининг баландлиги 80 сантиметрга қадар кўтарилган. Метеорологлар пойтахт Теҳронда ҳам тошқинлар вужудга келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.






