АсосийDunyo

Хитойдаги кимё заводи портлашидан зарар кўрганлар товон пули талаб қилишмоқда

'Хитойдаги кимё заводи портлашидан зарар кўрганлар товон пули талаб қилишмоқда 'ning rasmi

Илгари Хитойдаги кимёвий заводда рўй берган кучли портлаш оқибатида 47 нафар киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди, деб ёзди ТАСС нашри.

Ушбу техноген фожиа оқибатида жами 640 нафар кишининг жабрлангани айтилмоқда.Синхуа ахборот агентлиги маълумотларига кўра портлаш Яньчэн саноат зонасида жойлашган заводлардан бирида рўй берган. Портлаш зарбидан 5 км радиусдаги барча бинолар катта зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлардан 100 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Портлаш кучли ёнғининг келиб чиқишига сабаб бўлган уни бартараф этиш учун қўшни туманлардан ҳам ёрдам кучларини жалб этишга тўғри келди. Ҳозирда портлаш нима сабабдан рўй бергани юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фалокатдан зарар кўрганлар товон пули тўланишини талаб этишмоқда. Маҳаллий аҳолининг аксарияти ҳамон ўз уй- жойларига қайтишдан хавфсирамоқда. Мамлакат раҳбари Ци Зин Пин келажакда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш лозимлиги борасида ҳукуматга топшириқ берди.

    Бошқа янгиликлар