Чили ва Перунинг бир қатор ҳудудларида тинимсиз ёғингарчилик туфайли муаммолар юзага келмоқда, деб хабар қилди Корееспондент.ру нашри.
Ёғингарчилик туфайли ҳар иккала мамлакатда ҳам турар жой биноларини сув босган. Электр тармоғида узилишлар кузатилмоқда. Чилида рўй бераётган ер кўчкилари эса жойлардаги тартибсизликларга олиб келмоқда.
Чили ҳукумати ҳозирга қадар табиий офатдан кўрилган молиявий зарар миқдори 90 миллион АҚШ долларига тенг бўлганлигини хабар қилмоқда.






