Германия пойтахтида бўлиб ўтаётган Берлин халқаро фестивали ёрқин намойишларга бой тарзда ўтмоқда, деб хабар бермоқда Trend нашри.
Фестиваль доирасида дунёнинг энг машҳур режиссёрлари ўз фильмлари тақдимотини ўтказишмоқда. Улар орасида польшалик кинорежиссёр Агнешки Холланднинг “Мистер Жонс” фильми кўпчилик мухлислар ва ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлмоқда. Берлин халқаро кинофестивалида ҳар бир йирик премьерадан сўнг мунтазам равишда матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.






