“Тошкент – Бишкек - Тошкент” халқаро автобус рейси фаолияти янги жадвал бўйича қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Тасдиқланган жадвал бўйича автобуслар Бишкек автовокзалидан 9:00, 16:50 ва 23:30 да жўнаса, Тошкентдан илгаридагидек, яъни 9:00, 18:00 ва 22:00да йўлга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойидан Қозоғистон Қирғизистон ва Ўзбекистон ваколатли органлари билан келишмаган ҳолатда “Тошкент – Бишкек – Тошкент” йўналишидаги автобусларнинг транзит йўлини вақтинчалик тўхтатиб қўйган эди. Қозоғистон томони бу ҳолни ҳаракатнинг янги жадвалини тасдиқлаш жараёнлари билан изоҳлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Тошкент – Бишкек - Тошкент” йўналиши Қозоғистон ҳудуди орқали ҳам ўтади.






