"Тошшаҳартрансхизмат" АЖга қарашли автосаройларга янги автобуслар келтириш давом этмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Бу ҳаракат таркибини босқичма босқич янгилаб боришга ёрдам беради.
Хусусан, 4 автобус саройи тасарруфидаги 84-“Эркин қўрғони – “Обод турмуш” маҳалласи” йўналишига 10 та ўрта сиғимли SAZ LE 60 автобуслари бириктирилди. Бундан ташқари 7 автобус саройи тасарруфидаги 9т–“Чилонзор, 25 даҳа – Тошкент вокзали” йўналишига ҳам ҳудди шу русумдаги 3 та автобус қўйилди.
Янги автобуслар 12 февралдан йўналишларда фаолиятни бошлаган.






