Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари учун "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказади.
"Очиқ эшиклар куни" жорий йилнинг 16 февралида, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида (Зиёлилар кўчаси, 9) соат 10:00да бошланади.
"Очиқ эшиклар куни" давомида ташриф буюрувчилар университет ҳамда у ерда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.





