Мусиқа саноатидаги энг нуфузли мукофот бўлмиш Грэмми якшанба куни Лос-Анжелесда ўз эгаларига топширилади, деб хабар қилди ТАСС нашри.
61-тақдирлаш маросимида 84 йўналишда мукофотлар топширилиб, уларнинг энг нуфузлилари – “Йил альбоми”, “Йил қўшиғи” ва “Энг яхши ижрочи” ҳисобланади.
Мукофотларга 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 30 сентябригача бўлган даврда янграган қўшиқлар номзодлик қилиши мумкин.
Маросимни 37 ёшли қўшиқчи ва композитор Алиша Киз олиб боради.






