Австралиянинг Жанубий Уэльс штатида кучли қум бўрони кузатилди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Бўрон ўзи билан тупроқ олиб келган. Натижада эса атроф қуюқ чангга тўлди. Воқеа оқибатида жароҳат олганлар ҳамда қурбонлар тўғрисида хабарлар йўқ. Ҳукумат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги аҳолидан кўчага чиқмасликни ва иложи борича уйда қолишни сўрамоқда.






