АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида йўқолган икки аёл Бухородан топилди

'Тошкент вилоятида йўқолган икки аёл Бухородан топилди'ning rasmi

Хабарингиз бор 2019 йил 2 февраль куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Ф.Ю. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 февраль куни соат 11:30ларда бирга яшовчи рафиқаси С.Ю., дугонаси М.М. билан бирга шу уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

"Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган самарали қидирув ишлари ва фуқароларимизнинг фаол иштироклари туфайли С.Ю. ва М.М.лар Бухоро шаҳар ҳудудидан соғ-саломат топилди.

Ўз ўрнида бошқалар тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз", - дейилган ИИВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар