АсосийJamiyat

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида турк тили ва маданияти маркази очилди

'Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида турк тили ва маданияти маркази очилди'ning rasmi

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Турк тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр жаноблари ҳамда Ўзбекистон ва Туркиянинг энг машҳур университетлари олимлари иштирок этишди.

Ушбу марказда эндиликда турк тилини ўрганувчилар учун махсус тўгараклар, турли адабий-бадиий кечалар ўтказилади. Қолаверса, Туркия илм муассасалари билан ҳамкорликда лойиҳалар ҳам мазкур марказда мувофиқлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар