Кеча, 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг деразасидан пастга тушиб кетган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, у ойна олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушираётган вақтида эҳтиётсизлик қилган.
Натижада Ф.Т. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






