Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ташаббуси билан “Навоий ва биз” акцияси ўтказилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабар берди.
Акция доирасида Навоий сиймоси пойтахтимизнинг энг гавжум масканлари бўйлаб саёҳат қилмоқда. Ушбу лойиҳа катта-ю кичикка манзур бўлаётгани аниқ.
Биз янги йил арафасида кўча-кўйларда қорбобо ва қорқизни учратишга ўрганиб қолганмиз, лекин Навоий сиймосига дафъатан дуч келсак, негадир ажабланиб қоламиз. Бу ажойиб ғоя, шундай эмасми?
Эндиликда сиз ҳар йили Навоийхонлик ойлигида метро, бозор ва кўнгилочар масканларда Навоий ва унинг шогирдлари тилидан энг латиф ғазалларни тинглашингиз, викторинада иштирок этиб эсдалик совғаларига эга бўлишингиз мумкин.






