АсосийJamiyat

Фарғонадаги Халқ банки бўлимида 100 минг доллар пул йўқолиб қолди

'Фарғонадаги Халқ банки бўлимида 100 минг доллар пул йўқолиб қолди'ning rasmi

Халқ банкининг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалида 100 минг доллар нақд пул йўқолиб қолган.

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, 2019 йилнинг 5 февраль куни Ёзёвон тумани ИИБ навбатчилик қисмига соат тахминан 23:40 ларда Халқ банки туман филиали бошқарувчиси пул йўқолганлиги аниқлангани тўғрисида хабар берган.

Ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва прокуратура ходимларидан иборат махсус тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойида тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан (жуда кўп миқдорда ўғрилик) жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар