АсосийMadaniyat

Россия телеканали Имом ал-Бухорийнинг ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этади

'Россия телеканали Имом ал-Бухорийнинг ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этади'ning rasmi

Ислом тарихи ва маданиятидаги буюк шахс Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм «Россия-Культура» телеканалида намойиш этилади.

Фильм 17 февраль куни, Москва вақти билан соат 13:20 да эфирга узатилади. Мазкур фильм – Имом ал Бухорий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.

Имом ал Бухорий Қуръони Каримдан сўнг ислом таълимотидаги иккинчи китоб – «Ал Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») асарининг муаллифи ҳисобланади.

Фильмда Ўзбекистоннинг машҳур олимлари, хорижий экспертлар ва диний уламолар иштирок этишган.

    Бошқа янгиликлар