Аргентинанинг пойтахти Буэнос-Айресда бундан 140 миллион йил яшаган динозаврнинг суяклари кўргазмага қўйилди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўтхўр динозавр дикреозаврлар оиласига мансуб. Уни бўйин ва орқа қисмида узун ва ўткир игналари бўлиб, олимларнинг фикрича, игналар жонзот танасидаги ҳароратни бир меъёрда сақлаб туриш билан бирга, бошқа йиртқичларни қўрқитиш учун ҳам хизмат қилган. Динозаврга Бажадасаурус пронуспинах номи берилди.






