Франция пойтахти Парижда жойлашган турар жой биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди Лента.ру нашри.
Фавқулодда вазиятлар хизматига 16-ҳудуддаги бинонинг 7–8-қаватларида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳодиса оқибатида 8 киши қурбон бўлган ва яна 30 киши жароҳат олган. Ярадорларнинг 6 нафари ўт ўчириш ходимларидир. Яқин атрофдаги уйлардан одамлар эвакуация қилинган. Оловни тўлиқ ўчириш учун махсус гуруҳ 5 соат кураш олиб борган. Алангани келиб чиқиш сабаблари тўғрисида аниқ маълумлотлар йўқ.






