2019 йил 2 февраль куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чувуллоқ қишлоғида яшовчи Х.Б.нинг «Ласетти» русумли автомашинаси салонидан 95 гр., шунингдек унинг уйи ертўласидан 5 кг. 439 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган.
Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






