АсосийDunyo

Мюнхенда юзлаб рейслар бекор қилинди

'Мюнхенда юзлаб рейслар бекор қилинди 'ning rasmi

Германиянинг Мюнхен шаҳрида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Кучли қор бўронлари туфайли Франца-Йозефа Штраус халқаро аэропортида 240 та қатнов бекор қилинди. Тахминан 170 та парвоз эса ярим соатга кечиктирилган. Бу каби ҳолат автомобиль йўлларида ҳам содир бўлмоқда. Юзага келаётган тирбандликлар соатлаб давом этмоқда. Темирйўл станцияларида ҳам вазият оғир. Маъмурият хавфсизлик сабаб поезд қатновларини тўхтатишга қарор қилди. Метеорология хизмати вакиллари ҳафта сўнгига бориб бўрон янада кучайиши ҳақида огоҳлантиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар