Хитойда ой тақвими бўйича нишонланадиган Янги йил сабабли мамлакат бўйлаб оммавий миграция жараёни бошланди, дея маълум қилди Rai77.com нашри.
Ҳар йили мамлакатда йилнинг мана шу палласида барча жойда таътил эълон қилинади. Шунинг учун хорижлик ишчилар бу вақтда уйларига кетишади. Темирйўл вокзаллари, автобус станциялари ва аэропортлар ўн минглаб мигрантлар билан банд. Ҳозирда чипталар билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда.






