Бельгия пойтахти Брюсселда иқлим ўзгаришига қарши норозиликлар ҳамон давом этмоқда, дея маълум қилмоқда Репорт нашри.
Эндиликда ушбу намойишларга 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари ва талабалар қўшилишган. Улар ҳам ҳукуматдан иқлим ўзгаришига қарши самарали чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилишмоқда. Намойиш иштирокчилари келгуси авлодлар Бельгияда ифлосланган ҳаво туфайли яшай олмаслигидан ҳавотирда эканликларини таъкидлашган. Ўқувчи ва талабаларнинг намойиш туфайли дарсларни қолдираётгани эса ҳукуматни ташвишга солмоқда.






