АсосийDunyo

Украиналик актёр президент лавозимига даъвогарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда

'Украиналик актёр президент лавозимига даъвогарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда 'ning rasmi

Украиналик шоумен ва актёр Владимир Зеленский президент лавозимига даъвогарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда, деб хабар қилди Лайф.ру нашри.

Сайловга 2 ой қолган бўлиб, мамлакатда сайловолди жараёни ана шундай кутилмаган ҳолатларга бой тарзда кечмоқда.

Рейтингнинг 2-ўрнини собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгаллаб турибди, унга 18,2 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр. Амалдаги президент Пётр Порошенкони 15,1 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган. Тадқиқотга кўра, 41 ёшли Зеленский тарафдорлари асосан мамлакат жануби-шарқида. Киевда эса Порошенкони қўллаб-қувватловчилар кўп. Тимошенкога мамлакатнининг шимолий қисмидаги аҳоли овоз беришга тайёр эканлиги маълум бўлди.

    Бошқа янгиликлар