Польша пойтахти Варшавада ёввойи қушлар учун махсус шифохона фаолият олиб бормоқда, дея хабар қилди Лента.ру нашри.
Пойтахтдаги марказий ҳайвонот боғида ишга тушган мазкур шифохонага мамлакатнинг турли ҳудудларидан касал ва ярадор қушлар олиб келинади. Дастлаб келтирилган қушлар сони 2000 ни ташкил қилган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 3 баробарга кўпайган. Бу ерга нафақат қўриқхона ва ҳайвонот боғларидан, балки кўнгиллилар томонидан кўчада бирор фалокат туфайли яраланган қушлар ҳам олиб келинмоқда.






