АсосийJamiyat

Абдусалом Азизов АҚШнинг CENTCOM қўмондонлиги билан учрашди

'Абдусалом Азизов АҚШнинг CENTCOM қўмондонлиги билан учрашди'ning rasmi

Олдин хабар берилганидек, 26 январь куни Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация АҚШга расмий ташриф билан жўнаб кетган эди.

Бундан кўзланган мақсад мамлакатимиз махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари иштирокида АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да ўтказилган “Жанубий зарба” ҳамкорликдаги машғулотларни кузатиш ҳамда CENTCOM қўмондонлиги билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида 29-30 январь кунлари Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан Флорида штатидаги Тампа шаҳрида учрашди. Суҳбат давомида икки мамлакат Марказий Осиё ва дунёда тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳамкорликдаги машғулот ва тренингларни ўтказиш, шунингдек истиқболдаги ҳарбий ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси CENTCOM қўмондонлигига ташрифи чоғида Стратегик таҳлил ҳамкорликдаги гуруҳ ҳамда Коалициявий мувофиқлаштирув марказининг функциялари билан танишди.

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси АҚШга расмий ташрифини якунлади.

    Бошқа янгиликлар