Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги клиникалардан бирида беморларни дори-дармонсиз даволаш йўлга қўйилди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Шифокорларнинг сўзларига қараганда, беморларни дориларга қарам қилмасдан, аксинча уларсиз ҳам шифо топа олишларига ишонтириш лозим. Бу ерда касаллик турига қараб йога машғулотлари, иссиқ тошлар билан массаж қилиш, мускулларни юмшатиш машқлари олиб борилади. Тери билан боғлиқ кассаликлар учун эса лой терапияси тавсия этилмоқда. Клиникада табиий усулда даволанишни бошлаган беморлар ўзларини анча енгил ҳис қилишаётганларини таъкидлашмоқда.






