Венесуэла олий суди мамлакат мухолифати етакчиси Хуан Гуайдога мамлакатдан чиқишни тақиқлаб қўйди, дея маълум қилмоқда Репорт нашри.
Шунингдек, суд қарори билан Гуайдонинг ҳисоб рақамлари блоклаб қўйилган ва мол-мулки билан ҳар қандай транзакция тақиқланган. Ушбу ҳолатга нисбатан Гуайдо мутлақо ажабланмаганини билдирди.
АҚШ ҳукумати эса бу қадамга жавобан Гуайдога зарар келтириш жиддий оқибатларга олиб келишини маълум қилди.
Аввалроқ Венесуэла Бош прокурори мухолифат сиёсатчига қарши камида 40 кишининг ўлимига олиб келган намойишлар туфайли дастлабки тергов бошланганини маълум қилган эди.






