АсосийDunyo

Кипрда 7 та мамлакат раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтди

'Кипрда 7 та мамлакат раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтди 'ning rasmi

Кипр Республикаси пойтахти Никосия шаҳрида Евроиттифоқнинг 7 та мамлакати раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтди, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.

Иштирокчи давлатлар рўйхатида Португалия, Италия, Кипр, Мальта, Франция, Греция, Испания бор. Саммит давомида мамлакат етакчилари Европадаги миграция инқирози масаласини атрофлича муҳокама қилишди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Франция президенти Эммануэль Макрон журналистларга қуйидагича жавоб берди: “Шарқий Ўртаер денгизи минтақасида авж олаётган миграция муаммосини ҳал қилиш инсоний ёндошувни талаб қилади. Сицилия қирғоқларидаги муҳожирлар бўйича Италия Бош вазирига мурожаат қилиш керак”.

    Бошқа янгиликлар