Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда.
Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.






