Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Альваро Мората Испаниянинг “Атлетико” клубига ўтди, дея хабар қилди Репорт нашри.
Эндиликда футболчи “Атлетико” таркибида 22-рақам остида тўп суради. Клуб Моратанинг ижараси учун “Челси”га 7,5 миллион евро тўлайди ва 40-45 миллион евро эвазига уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди. Ҳозирча ижара муддати 2020 йил ёзига қадар белгиланган.






