АсосийJamiyat

​Чирчиқдаги ҳарбий билим юрти курсантлари қадимий ва навқирон Бухорога саёҳат қилишди

'​Чирчиқдаги ҳарбий билим юрти курсантлари қадимий ва навқирон Бухорога саёҳат қилишди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган фармони ижросини таъминлаш ҳамда ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-мухандислик билим юртининг 70 нафардан зиёд биринчи босқич курсантлари қишки таътил кунларида Бухоро вилоятига экскурсия қилишди.

Экскурсия дастури қизиқарли ва мазмунли учрашувларга бой бўлди. Саёҳат курсантларнинг «Мунис она» ҳайкали пойига гуллар қўйиши билан бошланди. Шундан сўнг саёҳатчи ҳарбийлар Бухоро шаҳаридаги тарихий- меъморий обидаларни зиёрат қилишди.

Бухорога саёҳат қилиш давомида бўлғуси офицерлар шаҳарнинг 19-сонли умумтаълим мактаби ўкувчилари билан учрашиб, «Жасорат» дарсларини ташкил этишди хамда ўқувчиларга «Темур тузуклари» номли китобларини совға қилишди. Учрашув сўнгида билим юрти фаолиятига доир фильм намойиш этилди.

Айниқса, зиёратга холис ният билан борган ҳарбийлар шаҳарда жойлашган 32-сонли Меҳрибонлик уйига ташрифи ушбу маскан тарбияланувчилари қалбига бир олам чексиз қувонч ҳадя этди.

Шундай қилиб дастлабки босқич курсантларининг биринчи таътили ўзгача бошланди.

    Бошқа янгиликлар