АсосийJamiyat

Наманган ва Хоразмдаги хонадонларда чиққан ёнғинларда уй эгалари қутқариб қолинди

'Наманган ва Хоразмдаги хонадонларда чиққан ёнғинларда уй эгалари қутқариб қолинди'ning rasmi

27 январь куни соат 05.10 да Наманган шаҳри “Давлатобод” МФЙдаги 6-кичик ноҳия, 25-уй, 10-хонадонда ёнғин содир бўлди, деб хабар қилмоқда ЁХББ матбуот хизмати.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 05.17 да етиб келиб, ёнғин соат 05.22 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни ўчириш жараёнида уй бекаси ва унинг 2007 ҳамда 2014 йилларда туғилган фарзандлари ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан қутқарилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида уйнинг 2 кв метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ностандарт электр иситиш мосламасини ёқиб, назоратсиз қолдирилиши.

alt

Бундан ташқари, шу куни Хоразм вилоятининг Хива тумани, Гандимён маҳалласидаги Жаннатмакон кўчаси 52-уйда ҳам ёнғин содир бўлган.

Бўлинмалар воқеа жойига етиб келиб, кўрган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этган. Ёнғинни ўчириш жараёнида уй эгаси тутундан димиққан ҳолда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан қутқарилиб, шифохонага юборилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 40 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби уйдаги электр симларида қисқа туташув.

    Бошқа янгиликлар