АсосийJamiyat

Қашқадарёлик фуқаронинг эҳтиётсизлиги оқибатида ҳаммомда портлаш юз берди

'Қашқадарёлик фуқаронинг эҳтиётсизлиги оқибатида ҳаммомда портлаш юз берди'ning rasmi

2019 йил 28 январь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Саховат кўчасида жойлашган ҳаммомда фуқаро М.М. сигарета чекиш мақсадида гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада М.М. ва Ш.Н. турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар