АсосийJamiyat

Фарғонада ер силкиниши қайд этилди

'Фарғонада ер силкиниши қайд этилди'ning rasmi

Бугун, 29 январ куни Фарғонада ер силкиниши қайд этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Тошкент вақти билан соат 11:16 да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлган.

Маълум қилинишича, зилзила Тошкентдан 224 км узоқликда юз берган.

Ер силкиниши Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл ва Фарғонада 3 баллни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар