Оилавий муносабатларни тиклаш, ажралишларнинг олдини олиш, ажрашган оилаларда тарбияланаётган фарзандлар тақдири, фарзандлар учун алимент тўлаш, алимент ундирувидаги қарздорлик масалаларини ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги яхши самара беради.
Мажбурий ижро бюроси оргшанолари бу борада муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.
МИБ Шофиркон туман бўлими иш юритувига ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг 2018 йил 28 июнь кунидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Сафоев Ўктам Ўткировичдан ундирувчи Қудратова Мунира Рустамовнанинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида 12.07.2018 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, қарор нусхаси томонларга юборилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида алимент ундируви тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор ва ундирувчини яраштириш, вояга етмаган фарзандларни қаровсиз яъни ота-онасиз қолдирмаслик, уларни келажакда яхши комил инсон сифатида вояга етказиш тўғрисида тушунтириш олиб борилди.
Олиб борилган тадбир давомида қарздор Сафоев Ўктам Ўткирович ва ундирувчи Қудратова Мунира Рустамовналар оиласи яраштирилди.
Ҳозирги кунда ушбу тадбирлар давомида Қоракўл туманида 3та, Жондор туманида 2 та ҳамда Олот туманида 8 та оилалар яраштирилиб, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланди.
Ушбу тадбир давом этмоқда.






