Бугун, 28 январь куни жаҳон футболи юлдузи, Жаҳон чемпиони Роберто Карлос Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Роберто Карлос бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида биттадан таймда майдонга тушади.

Шунингдек, ташриф давомида Роберто Карлосни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.






