АсосийDunyo

Собиқ президент давлатга хиёнатда айбланди

'Собиқ президент давлатга хиёнатда айбланди 'ning rasmi

Украинанинг Киев шаҳар суди мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковични давлатга хиёнатда айблаб, уни 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар қилди Лайф.ру нашри.

Суд унинг айби тўлиқ исботланганини маълум қилди. Виктор Янукович Москвадан Украинага ҳарбийларни олиб киришни сўраганликда айбланмоқда. У 2014 йилда ҳукумат ўзгарганидан сўнг, Россияга қочиб ўтган. Янукович бу ҳолатни уюштирилган сиёсий ўйин деб атамоқда. Унинг адвокати эса амалдаги раҳбариятга қарши жиноий иш қўзғатиш учун керакли материаллар тўплаётганини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар