Греция пойтахтида Афина ва Скопже ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан норозиликлар давом этмоқда, дея маълум қилди Trend нашри.
Греция аҳолиси “Шимолий Македония Республикаси” номи билан боғлиқ шартномани бекор қилишни талаб қилмоқда. Одамлар марказий майдон ҳамда парламент биноси олдига тўпланишган. Намойишчиларни тарқатиш учун эса полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.






