АсосийJamiyat

Берлиндаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда

'Берлиндаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда'ning rasmi

Германия пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Яшил ҳафталик – 2019” халқаро кўргазмасида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси вакиллари иштирок этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Дунёнинг 70 мамлакатидан 1 минг 600 дан ортиқ иштирокчи қатнашаётган мазкур кўргазмада мамлакатимиз вакиллари иштирок этмоқда. Кўргазма доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон стенди“да юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги имкониятлари намойиш этилмоқда. Хусусан, миллий стенддан ўрин олган “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Берлинда 1926 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу кўргазмани ўтказиш анъанага айланган. Кўргазмани ташкил этиш орқали турли давлатлардаги йирик компанияларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган қатор лойиҳалари муҳокама қилинади. Шу орқали давлат ва хусусий компаниялар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка оид келишувлар имзолаш учун замин яратилади.

photo5357227423038548630.jpg

Бу галги кўргазмада дунёнинг 1 минг 700 компания ва фирмалари ўзларининг 100 мингдан зиёд турдаги маҳсулотларини тақдим этиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги замонавий техникаларни намойиш этмоқда.

“Ўздонмаҳсулот” ушбу халқаро тадбирда иштирок этиш орқали ҳамкорликка оид қатор келишувларни имзолаш ҳамда соҳа тараққиёти учун манфаатли шартномаларга эришишни мақсад қилган, дейилади хабарда.

Кўргазма 27 январга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар