АсосийJamiyat

Отабек Назиров Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига раҳбар этиб тайинланди

'Отабек Назиров Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига раҳбар этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Маълумот учун, Отабек Назиров 1975 йилда туғилган. У АҚШнинг Нью-Йорк университетини тамомлаган. АҚШдаги Goldman Sachs Group, The Avascent Group, JP Morgan Chase, Россиядаги «Тройка Диалог» ва МDМ-Bank каби ширкатларда ишлаган.

У 2018 йилнинг майидан июнига қадар инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, бугунги кунга қадар халқ таълими вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар