АсосийDunyo

Колумбияда трансформер робот яратилди

'Колумбияда трансформер робот яратилди 'ning rasmi

Колумбия пойтахти Боготада ҳаваскор ихтирочи Луис Круз трансформер робот яратди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.

Асли касби ҳайдовчи бўлган Луис сўнгги вақтлардаги иқтисодий қийинчилик сабаб ўзини даромадлироқ соҳада синаб кўришга қарор қилди. У ўғлининг ўйинчоқ машинасини олиб “Трансформерлар” фильмидан илҳомланган ҳолда робот яратди. Ҳозирга қадар у яратган трансформер роботлар сони саккизтага етган. Луиснинг оила аъзолари унга роботлар ясашда кўмаклашади.

– Мен кўпроқ ўрганиб, келажакда етук ихтирочи бўлмоқчиман. Шу соҳада катта муваффақиятларга эришишни мақсад қиляпман, – дейди Луис Круз.

    Бошқа янгиликлар