АсосийSport

Роберто Карлос билан 28 январ куни матбуот анжумани ташкил этилади

'Роберто Карлос билан 28 январ куни матбуот анжумани ташкил этилади'ning rasmi

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос 28 январь куни пойтахтимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу куни Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футбол афсонаси турли тадбирларда иштирок этади.

Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.

"Бразилиялик футболчи Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади", - дейилган ЎФА хабарида.

Юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситаларини мазкур тадбирларни ёритишга ва матбуот анжуманида иштирок этишга таклиф этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар