Пойтахтимиздаги шахматга ихтисослашган республика болалар-ўсмирлар спорт мактабида 8,10,12 ёшли ўғил-қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Малика Жумаева (Сирдарё), Афруза Ҳамдамова (Самарқанд), Гулдона Каримова (Самарқанд), Жавоҳир Бозоров (Тошкент), Камрон Каримов (Самарқанд) ва Давлатбек Маҳмуджонов (Қашқадарё) лар ўз гуруҳларида ғолибликни қўлга киритишди.













