АсосийJamiyat

Нижний Новгород шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади

'Нижний Новгород шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади'ning rasmi

Нижегород давлат лингвистика ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетлари ректорлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида бу борада келишувга эришилди.

Шу йилнинг 21 январь куни Нижегород давлат лингвистика университети ректори Борис Жигалов бошчилигидаги делегация Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига келди.

Ўтказилган музокараларда келгуси ўқув йилидан бошлаб туризм, таржима, халқ дипломатияси, социология соҳалари бўйича магистратура ва бакалавриатура йўналишларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар билдирди.

Қолаверса, ёш ва иқтидорли кадрларни Нижегород давлат лингвистика университетининг аспирантурасида ўқишлари учун имкон яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.

    Бошқа янгиликлар