АсосийJamiyat

Умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағ Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни яхшилашга сарфланади

'Умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағ Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни яхшилашга сарфланади'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 январь куни мамлакатимизда умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги кунда Орол денгизининг суви қуриган майдонларида шамол натижасида юзага келадиган кучли қум, туз ва чанг бўронлари таъсирини камайтириш ҳамда минтақада экологик аҳволни яхшилаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст жамғармаси ташкил этилди.

Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги жамоатчилик вакилларининг таклифларини ҳисобга олиб минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилади.

Хайрия ҳашари давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўчалар тартибга келтирилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 январдаги фармойишида қайд этилган.

Умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонлари ташкил этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишларига сарфланади.

    Бошқа янгиликлар