Болгариянинг Альп тоғларидаги Банско курорт мажмуасида пластик идишлардан фойдаланиш мутлақо тақиқланди, деб хабар қилди Day.Az нашри.
Ушбу жой дунёнинг энг машҳур қишки дам олиш масканларидан бири саналади ва ҳар мавсумда бу ерга минглаб сайёҳлар келади. Чиқинди миқдорининг ҳаддан зиёд ортиб бораётгани натижасида тоғли ҳудуд тобора ифлосланмоқда. Шунинг учун эндиликда курорт мажмуаси ҳудудида ҳамда унинг атрофидаги барча ресторан, дўкон, барларда пластик идишлардан фойдаланишга чек қўйилди.






